Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Британиялик велопойгачи «Тур де Франс»ни томоша қилишга келганлардан бирини уриб юборди  
15:46 / 11.07.2016
2255

Британиялик велопойгачи Крис Фрум «Тур де Франс» пойгаси босқичи вақтида ўзига Колумбия байроғини кўтарган ҳолда жуда яқин келган мухлислардан бирининг бошига зарба бериб, уни йўл четига йиқитиб кетди. Бу ҳаракати учун унга 200 швейцар франки миқдорида жарима қўлланган.

Фрум матбуот анжуманида бу ҳодисага изоҳ берар экан, "колумбиялик мухлисга ғарази бўлмагани", "хавфсизлик нуқтаи назаридан шу ишни амалга оширгани" ҳақида айтган.

"Марҳамат қилиб мухлислардан шуни сўрайман: пойгачиларга халақит қилманглар. Бу орқадаги пойгачилар учун ҳам хавфли", деган у.

У ўз твиттерида ўша вазиятда байроқ велосипеди ғилдиракларига илашиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида ёзган.

«Тур де Франс» пойгалари 2 июль куни бошланган, 24 июль куни Париждаги Елисей майдонида якунланади.


Улашинг
  • Теглар:
Top