Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Керри Россияга сафари давомида Путин билан учрашиши мумкин
19:08 / 12.07.2016
3229
Фото: © AFP

АҚШ Давлат котиби Жон Керри 14-15 июль кунлари Россияга сафар уюштиради. Учрашув чоғида Керрининг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиши кўзда тутилган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Керрининг Путин билан учрашиш-учрашмаслиги аниқ эмас.

«Президент Керрини қабул қилиши мумкин. Бу масала кўриб чиқилмоқда, лекин ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман»,- дейди Песков.

Бироз олдинроқ, Путин ва Обама телефон орқали гаплашишган эди. Учрашув давомида ўша суҳбатдаги гаплар таҳлил қилиниши мумкин. Обама Россияга Суриядаги ҳарбий операцияларда ҳамкорлик таклиф қилганди. Бу масала ҳам суҳбат доирасида муҳокама қилиниши кутилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top