Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Европа грандлари бразилиялик ёш футболчи учун кураш олиб бормоқда
11:09 / 14.07.2016
4431

«Ювентус» Бразилиянинг «Сантос» клуби футболчиси Габриэл Барбоза учун курашга қўшилди. Бу футболчи учун шунингдек, «ПСЖ», «Арсенал», Дортмунднинг «Боруссия» ва Флоренциянинг «Фиорентина» жамоалари талабгор бўлиб турибди.

Gianlucadimarzio.com маълумотига кўра, душанба куни туринликлар жамоаси вакиллари «Сантос» ва 19 ёшли футболчининг агенти билан музокара ўтказган.

«Ювентус» Бразилия терма жамоаси футболчиси учун 18 миллион евро таклиф қилган.

Бундан олдинроқ, «Сантос» Габриэл учун 40 миллион евро талаб қилаётгани хабар қилинганди.

Ушбу футболчи Бразилия чемпионатининг ортда қолган 9 турида 4 гол урди ва бир марта голли пас муаллифи бўлди.

Манба: Tribuna.uz


Улашинг
  • Теглар:
Top