Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Андрей Шевченко Украина терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
21:39 / 15.07.2016
3335

Украина футболи афсонаси Андрей Шевченко мамлакат терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Украина футбол федерациясининг набатдаги йиғилишида эълон қилинди.

2004 йилда Европанинг энг яхши футболчиси сифатида «Олтин тўп»ни қўлга киритган Шева 2016 йилги Европа чемпионати давомида Михаил Фоменконинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган эди. У ҳеч қаерда бош мураббий бўлмаган.

 

 


Улашинг
  • Теглар:
Top