Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Клюйверт "ПСЖ"нинг спорт директори этиб тайинланди
07:38 / 15.07.2016
3540

“Барселона” ва "Аякс" клубларининг собиқ футболчиси, голландиялик Патрик Клюйверт "ПСЖ" клубининг спорт директори этиб тайинланди, деб маълум қилди француз клуби расмий сайти.  

"Менга "ПСЖ" каби шундай катта Европа клубига қўшилиш катта шарафдир. Менинг вазифам "ПСЖ" раҳбарият жамоа олдига қўяётган юқори мақсадларга эришишидан иборат", деб айтди Клюйверт.

40 ёшли Клюйвертнинг охирги иш жойи "Аякс" бўлиб, у ёшлар жамоасига мураббийлик қилган. Шунингдек, ўтмишда таниқли футболчи Кюрасао (Жанубий Америкадаги давлат, Нидерландия қироллиги таркибига киради) терма жамоаси бош мураббийи бўлган, 2012-2014 йилларда Нидерландия терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритган.


Улашинг
  • Теглар:
Top