Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Вильмотс Бельгия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди
19:24 / 15.07.2016
2234

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Марк Вильмотс ўз вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.

47 ёшли Вильмотс тўрт йил давомида Бельгия терма жамоасида ишлади. Бу вақт давомида терма жамоа 51 ўйинда қатнашиб, 34 марта ғалаба қозонган, 8 марта дуранг ўйнаган ва 9 ўйинда мағлуб бўлган.

Бельгия терма жамоаси Европа чемпионатининг чорак финалида Уэльсга мағлуб бўлган эди. Мусобақадаги иштирокни Бельгия қироллиги номуносиб деб баҳолади ва шу сабаб мураббий ишдан кетди.

Қайд этиш керакки, у бельгияликларнинг "олтин авлоди" билан иккита халқаро турнирда муваффақиятсизликка учради.


Улашинг
  • Теглар:
Top