Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Греция исёнчи ҳарбийларни олиб келган вертолётни Туркияга қайтарди
11:02 / 17.07.2016
6227

Греция шанба куни эрталаб Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишда иштирок этган 8 нафар ҳарбий учиб келган вертолётни бугун Туркияга қайтарди. Ҳарбийлар ҳозирча Грецияда қолган ва ўз тақдирлари бўйича чиқариладиган қарорни кутишмоқда.

Ҳарбий тўнтаришга уриниш муваффақиятсиз якунлангач, туркиялик ҳарбийлар минган Black Hawk вертолёти Александруполис шаҳри аэропортига келган ва туркиялик ҳарбийлар Грециядан бошпана сўрашганди.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Грециядан тўнтариш тарафдорларини зудлик билан экстрадиция қилишни талаб этган.

Греция ҳукумати Туркия билан имкон қадар тезроқ вертолётни қайтариш масаласини муҳокама этган, шунингдек, тўнтариш тарафдорларига нисбатан халқаро ҳуқуқ меъёрлари қўлланишига ишонч ҳосил қилган. Шунингдек, ҳибсга олинганлар ўз мамлакатларида конституциявий қонунчиликни бузишда айбланаётгани инобатга олинган.


Улашинг
  • Теглар:
Top