Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Демба Ба ўзини қўллаб-қувватлаётганларга миннатдорчилик билдирди
14:11 / 20.07.2016
4946

Хитой Суперлигасининг 17-турида «Шанхай СИПГ» жамоасига қарши кечган учрашувда жароҳат олган «Шанхай Шэньхуа» футболчиси Демба Ба ўзини қўллаб-қувватлаб турган барчага миннатдорчилик билдирди.

«Воқеадан бир неча кун ўтганидан кейингина бутун дунёда кўплаб кишилар мени қўллаб-қувватлаб турганини ҳис қилдим. Сизларни худо ўз паноҳида асрасин! Барчангизга тинчлик тилайман! Раҳмат», -дея ёзган Ба ўз твиттерида.

Эслатиб ўтамиз, ўша ўйиннинг иккинчи бўлими вақтида "Ньюкасл" ва "Челси"нинг собиқ футболчиси оёқларига ортдан келган рақибнинг ўзини тўхтата олмасдан зарба бериши оқибатида оғир жароҳат олди. Унинг оёғи сингани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

«Шанхай Шэньхуа» жамоаси бош мураббийи Грегорио Мансано футболчи бу жароҳат туфайли фаолияти якунланиши мумкинлигини билдирган.

Бундан олдинроқ футболчининг тўла тикланиши учун 8 ой вақт талаб этилиши маълум қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top