Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркия ҳукумати: учувчи Россиянинг Су-24’ни уриб тушириш қарорини мустақил қабул қилган
22:04 / 21.07.2016
12830
Фото: REUTERS

Сурия чегарасида Россиянинг Су-24 қирувчи самолётини уриб туширган учувчи ҳужум қилиш ҳақида мустақил  равишда қарор қабул қилган. Бу ҳақда Туркия етакчи партияси бўлган Адолат ва тараққиёт партияси раиси ўринбосари Ясин Актай маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik нашри.

"Самолётнинг уриб тушириш қарори ҳавода қабул қилинган. Бундай қарорни учувчи қабул қилади ва у бунда куч ишлатиш қоидаларига амал қилади. Бироқ у қисқа вақтга ҳаво ҳудудини бузиб, уни тарк этмоқчи бўлган самолётни уриб туширмаслиги мумкин эди", деб айтди Актай.

Актай, шунингдек, мамлакат ҳаво ҳудудининг бузилиши ва бундай ҳолатларга йўл қўйиб бўлмаслигини айтган ҳамда мамлакат "куч қўллаш қоидаларини гумон остига қўймаслик учун" ўз учувчисини ҳимоя қилганини айтган.

Аввалроқ Туркия ҳукумати самолётни уриб туширган учувчиларни давлат тўнтарувига уриниш учун ҳибсга олгани маълум қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top