Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
"Мюнхенлик мерган" ҳужумга 1 йил давомида тайёргарлик кўрган
18:21 / 24.07.2016
7028

Бавария шаҳри марказида 22 июль куни отишма бошлаб, 9 кишини ўлдирган ўсмир, "Мюнхенлик мерган" деб аталаётган, асли келиб чиқиши эронлик бўлган 18 ёшли Али Сунбулий ҳужумга 1 йил давомида тайёрланган. Бу ҳақда Бавария ери жиноятчиликка қарши кураш хизмати раҳбари Роберт Ҳаймбергер маълум қилди.

"Жиноятчи ўз ҳужумини ўтган йилнинг ёзида режалаштира бошлаганди", деган у.

Ҳаймбергер у ҳужум уюштирадиган жойини ўргангани, лекин қурбонлар тасодифий бўлганини айтган.

Мюнхен шаҳридаги Olympia-Einkaufszentrum савдо марказидаги отишмадан кейин 9 киши ҳалок бўлиб, 35 киши жароҳатланди.

Полиция маълумотига кўра, жиноятчи ёлғиз ҳаракатланиб, охирида ўз жонига қасд қилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top