Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Нигерия ҳукумати қароқчилар билан курашишга ўнта ҳарбий кемани жалб қилди
20:23 / 24.07.2016
3481
Фото: © AP

Нигерия ҳарбий-денгиз кучлари мамлакатнинг сув ҳудудларида қароқчиларга қарши курашиш учун ўнта ҳарбий кемани жалб қилди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги. 

Мамлакат ҳукумати нефть ва газнинг ташилишига хавф солаётган қароқчилар ҳужумини қайтармоқчи. Операция савдо кемаларига Нигерия сув ҳудудлари орқали юкларни ташишда катта эркинлик беришга қаратилган, деб айтди Нигерия ҳарбий-денгиз кучлари штаби бошлиғи, вице-адмирал Ибок-Эте Ибас. 

Кемаларга янги тактика қўллаш ва қуролли кучлар фаолиятини фаоллаштиришга имкон берилади, бу эса Нигер дарёси дельтаси хавфсизлигини таъминлаш бўйича ёндаш вазифани ҳал қилишга ёрдам беради.


Улашинг
  • Теглар:
Top