Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия банки 3 рубль қийматдаги юбилей танга чиқарди
19:00 / 24.07.2016
5006
Фото: orel-region.ru

Россия банки Орел шаҳри ташкил топишининг 450 йиллигига 3 рубллик кумуш танга чиқарди, деб маълум қилинмоқда Орел вилояти расмий порталида.

Маълум қилинишича, танганинг бир томонида Россия герби, иккинчи томонида эса Успенский кафедрал черкови тасвири, шаҳар манзаралари ва Орлик дарёси устидан ўтувчи Александров кўприги тасвирланган.

Таъкидланишича, бундай тангалардан ҳаммаси бўлиб 3 мингта чиқарилди.

2015 йилда шундай қийматдаги танга пуллар Санкт-Петербургда БРИКС ва ШҲТ саммитларига зарб этилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top