Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Sky Sport Italia: "Ҳигуаин 94 млн евро эвазига "Ювентус"га ўтди"
07:28 / 24.07.2016
4375

“Наполи”нинг аргентиналик ҳужумчиси Гонсало Ҳигуаин фаолиятини “Ювентус”да давом эттиради. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, трансфер нархи 94 млн еврони ташкил этган. 28 ёшли футболчи билан 2020 йилга қадар шартнома имзоланди ва у йилига 7,5 млн евро маош олади. Шунингдек, футболчининг турин клубида тиббий кўрикдан ўтгани ҳам хабар берилган.

Ҳигуаин “Наполи” сафида 2013 йилдан бери тўп суради. Ўтган мавсум футболчи турли мусобақаларда 42та учрашув ўтказиб, 38та гол уришга муваффақ бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top