Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Рим папаси роҳибаларни ижтимоий тармоқларда ўтирмасликка чақирди
20:21 / 25.07.2016
4491
Фото: Getty image

Рим папаси Франциск католик роҳибаларга ўз вақтларини ижтимоий тармоқларга сарфламаслик чақириғи билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда The Independent.

Папа роҳибаларни ижтимоий тармоқлар ўзида хавф яшириши ва диний мажбуриятларни бажариш, ҳаётни англаш ва мушоҳада қилишдан чалғитиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бундан ташқари, папа интернетдан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишни тавсия қилди.     

Шу билан бирга понтифик смартфон, планшет ва ноутбуклар мулоқот учун зарур қурилмалар эканини тан олмоқда, бироқ улар билан ишлаш муҳим нарсалардан чалғитиши мумкин. Понтифик 2014 йилда ёшларни интернетда камроқ вақт ўтказишга чақирганди.    

"Улар ёмон таъсир кўрсатмаслиги ва мушоҳада қилишга йўлингизда тўсиқ бўлмаслиги керак", деб қўшимча қилди папа.

Аввалроқ папа Ватиканда Apple раҳбари Тим Кук билан учрашганда интернетни "тангри инъоми" деб атаганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top