Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Ростов»нинг кумуш медалларига «Россия» сўзини хато ёзишди
17:33 / 25.07.2016
4297

Россия чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритган «Ростов» клуби мураббийлар штабидан бир нечтаси медалсиз қолди. Чунки клубни тақдирлаш маросимида Ростов вилояти раҳбарларини ҳам тақдирлашган.

Расмий меҳмонлар кўпайиб кетгани учун мураббийлардан олтитаси ўз медалларини «чиновник»ларга беришга мажбур бўлган. Кейин клуб Россия футбол иттифоқидан қўшимча медал қилиб беришди сўраган. Лекин...

«Ростов» учун тайёрланган қўшимча медалларда «Россия» сўзини «Росиии» деб хато ёзишган. Аслида эса «России» (Россия чемпионати сўзида) ёзилиши керак эди.

Энди «Ростов» мураббийлари учун яна қўшимча медаллар олиб келинади.


Улашинг
  • Теглар:
Top