Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркия ТИВ: «Гулен сабаб АҚШ билан алоқаларимиз кескинлашиши мумкин»
18:11 / 25.07.2016
5875

Туркия ҳамда АҚШ ўртасидаги муносабатлар Фатҳуллоҳ Гулен сабаб ёмонлашиши мумкин. Бу ҳақда Мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу Туркия телеканалидаги чиқишида маълум қилган.

«Бу икки мамлакат ўртасидаги алоқалар кескинлашишига сабаб бўлади»,- деб вазирнинг сўзларидан иқтибос келтиради Haberturk TV.

Туркия мамлакатдаги ҳарбий тўнтаришга уринишда Фатҳуллоҳ Гуленни айбдор деб ҳисобламоқда. У айни вақтда АҚШда истиқомат қилади. Туркия АҚШга Гуленни қайтариш бўйича расман мурожаат қилган. АҚШ Гуленни қайтаришга қарши эмас, лекин аввал турклар унинг тўнтаришга алоқаси борлиги ҳақида етарлича далил келтиришлари керак.


Улашинг
  • Теглар:
Top