Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ҳиндистонда 309 йўловчини олиб учаётган самолёт бортдаги тутун туфайли мажбурий қўнишни амалга оширди
17:40 / 26.07.2016
2792

БААдан Мальдивга рейсни амалга оширган самолёт Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида мажбурий қўнишни амалга оширди. Ҳиндистондаги нашрлар хабарига кўра, бунга самолёт бортида тутун чиққани сабаб бўлган.

Emirates Airlines компаниясининг Boeing 777 русумли бу самолётида 309 нафар йўловчи бўлган.

Қўнишдан кейин йўловчилар эвакуация қилинган.

Ҳодиса сабаби аниқланмаган.

Хабар қилинишича, ҳодиса ҳақидаги хабардан кейин ерда ҳар қандай вазиятга тайёр туриш бўйича ҳаракатлар бошланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top