Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Инфантино ўз чиқишида ЖЧ-2026 иштирокчилари сони 40та бўлиши ҳақида гапирди
11:55 / 26.07.2016
4038

ФИФА президенти Жанни Инфантино Нигериядаги ташрифи давомида қилган чиқишида ЖЧ-2026 иштирокчилари сони 40тага етказилиши ҳақида гапирди.

«Ўйлайманки, ЖЧ-2026 турнирида 40та терма жамоа иштирок этади, 8та қўшимча ўрин ичида Африка қитъаси учун 2та жой ажратилади» - деган Инфантино.

Бугунги кунда жаҳон чемпионати финал босқичида 32та терма жамоа 8та гуруҳга бўлиниб иштирок этади, шундан 5та ўрин Африка қитъаси вакиллари учун берилган.

ЖЧ-2026 иштирокчилари сони бўйича якуний қарор октябрь ойида қабул қилинади.

Манба: Tribuna.uz


Улашинг
  • Теглар:
Top