Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Smart автомобиллари курьерлардан жўнатмалар қабул қила бошлайди
17:32 / 26.07.2016
2737

Жорий йилнинг сентябрь ойида Smart автомобили эгалари ўз машиналари юкхонасида DHL хизмати томонидан етказиб берилган посилкаларни қабул қила бошлайди. Икки компания ўртасидаги қўшма синов лойиҳа аввалига Штутгартда йўлга қўйилади, бир неча ой ўтгач, Бонн, Берлин ва Кельнда синовдан ўтказилади.

Синов лойиҳада иштирок этиш учун ҳар бир шаҳардан юзта иштирокчи танлаб олинади (аризани махсус сайтда қолдириш мумкин). Шундан сўнг автомобилга «Connectivity Box» номли махсус қурилмани бепул ўрнатиш мумкин. Бу эса етказиб бериш хизматининг ишлаши учун керак бўлади.

Сентябрдан сўнг сотиб олинган янги «Смарт» машиналарида эса қурилма стандарт ускуналар таркибида бўлади.

Посилка қабул қилувчилар рақамли калит яратувчи мобиль дастур юклаб олиши керак бўлади. Унинг ёрдамида маълум бир вақт ичида DHL курьери юкхонани фақат бир маротаба очиш имконига эга бўлади. Бу ҳолатда буюртмачининг мобиль қурилмасига автомобиль очилиб, ёпилгани тўғрисида push-хабар келади.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Volvo компанияси интернетда сотиб олинган харидларни машина юкхонасига етказиб бериш хизматидан фойдаланишни бошлаган эди. Ҳозирда Smart каби ишловчи бу хизматдан фақатгина Стокгольм, Гетеборг ва Мальмёда фойдаланиш мумкин. Етказиб бериш PostNord логистика хизмати орқали амалга оширилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top