Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Аёл ўз эрини кетиб қолмаслигини истаб, бомба ҳақидаги ёлғон хабарни тўқиб чиқарди
20:20 / 27.07.2016
5358
Фото: Reuters

Эрини самолётга чиқишини истамаган аёл Женева аэропортида бомба борлиги ҳақидаги ёлғон хабарни тарқатганлигини тан олди. Бу ҳақда прокуратура маълумотларига асосланиб, Reuters хабар бермоқда.

«Кеча тунда бир аёл қўнғироқ қилиб, Женева аэропортида бомба қўйилгани ҳақида хабар берди. Унинг айтишича, бугун француз секторида бомбали одам пайдо бўлади», — дейилади Женева прокуратураси хабарида.
Полиция қўнғироқ эгасини қидирган ва аёлнинг олдига келган. Аёл эрининг кетиб қолмаслиги учун мана шу ёлғон хабарни ўйлаб топганини тан олган.
Ушбу ёлғон хабардан сўнг Женева аэропортида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Сўнгра ушбу ҳолат бекор қилинган.


Улашинг
  • Теглар:
Top