Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистонда 2016 йил январь-июнь ойларида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори 1,2 миллиард долларни ташкил қилди
21:08 / 27.07.2016
4803

Ўзбекистонда 2016 йилнинг биринчи ярмида иқтисодиётда ўзлаштирилган капитал қўйилмалар умумий ҳажмининг 23 фоиздан зиёдини хорижий инвестиция ва кредитлар ташкил этди. 

Уларнинг ҳажми ўтган йил шу даврига қараганда 17,2 фоиз ўсди ва 1,8 миллиард долларни, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 1,2 миллиард долларни ташкил қилди. 

Иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан ўзлаштирилган маблағлар ҳажми 6,9 фоиз кўпайди ва 240 миллион доллардан ошди.

Ўзлаштирилган капитал қўйилмаларнинг 51 фоиздан ортиғини корхона ва аҳоли маблағлари ҳисобидан йўналтирилган инвестициялар ташкил қилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top