Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозоғистонда автомобил сотиб олиш ўтган йилгига нисбатан 60 фоизга камайиб кетди
20:30 / 28.07.2016
3999
Фото: REUTERS

Қозоғистонда автомобилга бўлган талаб кескин тушиб кетди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар беради. Манбада айтилишича, жорий йилнинг олти ойи давомида мамлакатда 3 772 дона автомобил сотилган. Уларнинг умумий қиймати 36,6 миллиард тенгени ташкил қилган.

Сотиб олинган уловлар ичида енгил, оғир ва юк автомобиллари, автобуслар ҳам бор. Расмий маълумотларга кўра, автодиллерлар ўтган олти ой давомида 20 минг 800 дона автомобил сотишган. Ўтган йилнинг шу вақтида бу кўрсаткич 52 мингни ташкил қилган.

Қозоғистонликлар Kia, Lada, Hyundai, Skoda, Peugeot, JAC, Geely, Chevrolet, Toyota и SsangYong Iveco каби автомобилларни кўпроқ харид қилишмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top