Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкентда 1 август куни жамоат транспорти соат 4:30да иш бошлайди
17:27 / 28.07.2016
6777
Фото: kun.uz

1 август куни, Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари топшириладиган санада Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида жамоат транспорти (автобуслар ва метрополитен) ўз ишини соат 4:30дан бошлайди. Бу ҳақда Тошкент ҳокимияти ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, бундай қарор абитуриентлар ва уларнинг яқинлари учун қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинди.

Аввалроқ 1 август куни тонгги соат 6:00 дан бошлаб тест синовлари тадбири тугагунига қадар Тошкент шаҳрининг бир қанча кўчалари бўйлаб барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланишини маълум қилинганди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон ОТМларига янги ўқув йили учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 663 мингдан ошиб, рекорд натижа қайд этилди. Мамлакат олий таълим муассасаларида янги ўқув йилида бакалавриат учун 57 907 мандат белгиланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top