Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШ разведкаси бошлиғи: Россия «қудратли давлат бўлиб кўриниш»га уринаяпти
09:54 / 29.07.2016
11784
Фото: AP

АҚШ Миллий разведкаси директори Жеймс Клэппернинг баёнот беришича, Россия АҚШ президентлиги учун сайловолди кампаниясига аралашишга уриниши мумкин. Чунки, Москва ўз қўшниларининг сиёсий жараёнларига кўп бора аралашган, деб хабар қилмоқда Bloomberg.

Унинг сўзларига кўра, Россия Демократик партияси Марказқўмининг электрон почта серверларини бузиш билан Қўшма Штатлардаги сиёсий жараёнларга таъсир этишга уринганини тасаввур қилиш хато бўлмайди. 

У шунингдек, Аспен шаҳрида бўлиб ўтган форумда қилган маърузасида, Россия томони коммунизм эмас, балки Чор Россияси даврига қайтганини ва ўша давр услубида ўзини энг қудратли давлат сифатида намоён этишга уринаётганини таъкидлаган.  

Шу билан бирга, у айни вақтда электрон почта серверларини бузишда айнан Россияни айблаш эрта эканини қайд этган, деб ёзади Politico.

Маълумки, Россия президент Владимир Путин, Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида, «Америка — буюк давлат» ва «эҳтимол ягона буюк давлат» эканини таъкидлаган ва Қўшма Штатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top