Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Бухорода Ромитан туманлараро судининг икки қаватли янги биноси фойдаланишга топширилди
18:37 / 29.07.2016
3111

Бухоро вилоятида Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг икки қаватли янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

– Янги қўш қаватли бино хоналари, суд заллари энг замонавий жиҳоз ва техника воситалари билан таъминланган, – дейди Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро суди раиси И.Турдиев. – Бу эса суд ишларининг ўз муддатида кўриб чиқилиши, фуқаролар вақтини тежаш учун катта қулайлик яратади.

Жиноят ишлари бўйича Ромитан ва Ғиждувон туманлари судлари ҳам янгидан қурилган замонавий биноларга кўчиб ўтди. Мазкур бинолар  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг 4 миллиард 142,4 миллион сўм маблағи ҳисобига барпо этилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top