Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Моуриньо Швайнштайгер ва яна 8 футболчини ёшлар таркиби билан шуғулланишга жўнатди
12:19 / 29.07.2016
5105

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо клубнинг германиялик футболчиси Бастиан Швайнштайгерни ёшлар таркиби билан шуғулланишга жўнатди. Бу ҳақда Mirror газетаси хабар берган.

Португалиялик мутахассис жами бўлиб ёшлар жамоасига асосий таркибнинг 9 футболчисини жўнатган: ҳимоячилар Тим Фосу-Менса, Пэдди Макнэйр, Тайлер Блэкетт ва Кэмерон Бортвик-Жексон, ярим ҳимоячилар Бастиан Швайнштайгер, Андреас Перейра ва Аднан Янузай, ҳужумчилар Уилл Кин ва Жеймс Уилсон.

Бундан аввалроқ 31 ёшли Швайнштайгер трансферга қўйилиши маълум қилинганди.

Швайнштайгер "МЮ" таркибида 2015 йилдан бери тўп суради. Ўтган мавсумда футболчи турли мусобақаларда 31та ўйинда иштирок этиб, битта гол уриб, иккита голли узатма амалга оширди.

Футболчи Германия терма жамоаси таркибида Европа чемпионатининг яримфиналигача борди.

Манба: Tribuna.uz


Улашинг
  • Теглар:
Top