Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия Лондон судига Украинанинг 3 млрд долларлик қарзи бўйича арзнома берди
00:33 / 29.07.2016
7063
Фото: © Flickr

Россия Лондон олий судига Украинанинг Россияга 3 млрд долларлик қарзни қайтаришдан бош тортгани сабабли арзнома берди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Украинанинг қарзни бермаслик қарорига қандай муносабат билдиришини билмаслигини айтганди.

Бундан аввалроқ Украина молия вазири Киев Россияга собиқ президент Виктор Янукович вақтида олинган қарзни тўлашга сабаб кўрмаётганини айтганди.

Бундан ташқари, вазир бу қарзни Украинани "олишга мажбур қилинган" "сиёсий қарз" деб атади.


Улашинг
  • Теглар:
Top