Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Себастьян Феттель «тез ёрдам» машинасида пойгага чиқди
17:14 / 30.07.2016
4736

Формула-1 бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони Себастьян Феттель ўзига хос пойгада қатнашди: «тез ёрдам» машинасида.

Феттель «тез ёрдам» машинасини ҳайдаётганда унинг асл ҳайдовчиси Алекс Кнэптон Феттелнинг 670 от кучига эга Ferrari 488 GTB пойга машинасини бошқарди ва улар ўртасида пойга бўлиб ўтди.

42 марта Формула-1 Гран-прилари ғолиби Феттель белгиланган масофани «тез ёрдам» машинасида 2 дақиқа 10,48 сонияда босиб ўтди. Кнэптон эса 1 дақиқа 17 сонияда.


Улашинг
  • Теглар:
Top