Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Техасда ҳаво шарининг фалокатга учраши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
21:44 / 30.07.2016
5713
Google image

АҚШнинг Техас шататида ҳаво шарининг қулаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда полиция маълум қилган. Маҳаллий шериф фалокатда "бирор одам омон қолмаган бўлса керак" деб айтган.

АҚШ фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси фалокат штат пойтахти – Остин шаҳридан жанубга томон 50 км узоқликда юз берганини маълум қилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top