Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Анчелотти Риберининг ўзини майдонда тутишидан норози бўлди
21:35 / 31.07.2016
7523

«Бавария» жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа ярим ҳимоячиси Франк Риберини International Champions Cup турнири доирасида «Интер»га қарши кечган ўйин вақтида сариқ карточка олишига сабаб бўлган ҳаракати учун танқид қилди.

«Мен Франкка майдонда ўзини тута олмайдиган футболчиларни ёқтирмаслигимни айтдим. Рақиб ивғо қилиш-қилмаслигидан қатъи назар.

Рибери бу ўйинга жамоани сардор сифатида бошлаб тушганди. Мен ундан тинчланишни сўрашга мажбур бўлдим. Шундан сўнггина, у ўзини босиб олди», – деган Анчелотти.

Мюнхенликларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйин вақтида Рибери ўзига қўполлик қилган Фелипе Мелога ташланган ва сариқ карточка ишлаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top