Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Олимпия қишлоғи раҳбари спортчилар хоналаридаги бетартиблик учун бўшатилди
20:27 / 31.07.2016
4091
Фото: © РИА

Олимпия қишлоғи директори Марио Силенти спортчилар турадиган турар жой мажмуасидаги бетартиблик сабабли ўз лавозимидан бўшатилди. Олимпия қўмитаси текширувчиларининг таъкидлашича, баъзи бинолар томларидан сув ўтмоқда, ҳожатхоналардаги плиткалар синган ва элект симлари носоз ҳолатда. Бундан ташқари, баъзи хоналарда каравотлар ва унитазлар бўлмаган.

Бироқ Рио-де-Жанейро мэри Эдуардо Паес Олимпия қишлоғи раҳбарининг ёнини олди. Унинг фикрича, барча санаб ўтилган носозликлар қишлоқда хорижликларнинг, айнан эса Олимпия қўмитаси аъзоларининг фаолияти оқибатида содир бўлган. Чунки охирги 3 ой Олимпия қишлоғидаги барча объектлар айнан уларнинг ихтиёрида бўлган.  

Эслатиб ўтамиз, Олимпиада очилиши 5 августда "Маракана" стадионида бўлиб ўтади.


Улашинг
  • Теглар:
Top