Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ҳарт Пеп билан чиқиша олмаяпти ва бошқа клубга ўтмоқчи
12:43 / 16.08.2016
5378

«Манчестер Сити» дарвозабони Жо Ҳарт жорий ёзги трансферлар вақтидаёқ жамоасини ўзгартириши мумкин.

«Шаҳарликлар» дарвозабонини янги бош мураббий Ҳосеп Гвардиола асосий таркибга киритмаяпти. У илк турда «Сандерленд»га қарши ўйинда майдонга тушмади ва захира дарвозабони Кабальерога имконият берилди.

Бу вақтда «Барселона»дан бошқа бир дарвозабон Клаудио Браво сотиб олиниши бўйича трансфер жараёни якунланмоқда.

Ҳартнинг ўзи эса Европа чемпионлар лигасида иштирок этувчи жамоа сафига ўтмоқчи. Эҳтимолий вариантлардан бири сифатида «Севилья» жамоаси номи тилга олинмоқда. Бу жамоа вакиллари воқеалар ривожини диққат билан кузатишмоқда

Бундан ташқари, Ҳартнинг хизматларига «Ливерпуль» ва «Эвертон» жамоаларидан қизиқиш мавжуд.

Daily Mail нашри берган маълумотга кўра, мерсисайдликлар Ҳартни ижарага олмоқчи, аммо «Сити» уни 20 миллион фунтга сотишни режалаштирмоқда.

Манба: Tribuna.uz


Улашинг
  • Теглар:
Top