Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Эронда халқаро тўлов тизимларидан бири фаолият юрита бошлайди
13:16 / 16.08.2016
3128

Халқаро MasterCard тўлов тизими шу йилнинг 23-августидан Эронда фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда, Эрон Ислом Республикаси алоқа вазири Маҳмуд Ваэзийга таянган ҳолда Press TV маҳаллий телеканали хабар қилмоқда. 

Ваэзийнинг сўзларига кўра, MasterCard карталари тўлов тизими билан шартнома имзолаган Iran Post почта хизмати томонидан амалга киритилади. 

Мулозимнинг маълум қилишича, MasterCard билан келишув эронликларга хорижга саёҳат қилган вақтларида тўловларни амалга ошириш, чет эл матбуоти нашрларини харид қилишлари ҳамда халқаро анжуманларга ташриф буюришларида ёрдам беради. Шу билан бирга, карточкада маблағ сақлаш бўйича чеклов ўрнатилган бўлиб, унда 10 минг доллардан ортиқ маблағ сақлашнинг имкони йўқ. 

Американинг халқаро тўлов тизимлари авваллари Эронга нисбатан санкциялар туфайли ишламас эди. Мамлакат фуқаролари доллардаги тўловларни амалга оширолмас, халқаро пул ўтказмаларида қийинчиликларга дуч келишаётган эди. 

Ҳозирги вақтда, Эронда асосан 2002-йили ташкил этилган Shetab миллий тўлов тизимидан фойдаланилади. 

Shetab халқаро молия бозорида Форс кўрфазидаги айрим мамлакатлар, хусусан Кувайт, БАА ва Қатарда ишлайди. Бундан ташқари Хитойнинг UnionPay тизими билан ҳамкорлик қилади.

Халқаро тўлов тизимларидан биринчи бўлиб Бразилиянинг Primeiro Pay тизими Эронда фаолиятини бошлаган. У, 2016-йил бошида халқаро санкциялар бекор қилингач, бир неча кундан сўнг, Эрон молия бозорига кириб келган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top