Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Озарбайжонда 20 ёшли футболчи машғулот вақтида оламдан ўтди
15:20 / 16.08.2016
5992

Озарбайжоннинг «Загатали» жамоаси футболчиси Майкл Уманьика машғулот вақтида жон берди.

20 ёшли бу футболчи машқ бажариш вақтида ҳаракатланишдан тўхтаган ва ерга қулаган. Уни ҳушига келтиришнинг иложи бўлмаган, бир лаҳзада унинг жони узилган.

Бу фожиа Уманьиканинг Нигериядан қайтишидан кейинги илк машғулоти вақтида рўй берди. Футболчи 1 йил олдин «Загатали» билан шартнома имзолаган ва жамоаси сафида 20 учрашувда майдонга тушганди.

Дастлабки маълумотларга кўра унинг ўлими сабаби —юрак хуружи.

Манба: Tribuna.uz


Улашинг
  • Теглар:
Top