Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Дунёда энг кўп ҳақ олувчи актёрлар рўйхати маълум қилинди
19:41 / 25.08.2016
29796

"Қоя" лақабли америкалик актёр Дуэйн Жонсон Forbes журнали талқинига кўра энг кўп ҳақ олувчи актёрлар рўйхатига бошчилик қилмоқда. У бир йил ичида 64,5 млн доллар ишлаб топди.

2-ўринни Жеки Чан (61 млн доллар), 3-ўринни Мэтт Дэймон (55 млн доллар) эгалламоқда.

4-ўринни 53 млн доллар билан Том Круз, 5-ўринни 48 млн доллар ишлаб топган Жонни Депп эгаллади.

Етакчи ўнталикдан, шунингдек, Бен Аффлек (43 млн доллар), Вин Дизель (35 млн доллар), Шоҳрух Хон ва Кичик Роберт Дауни (33 млн доллар), Акшай Кумар ва Брэд Питт (31,5 млн доллар) ўрин олди.

Аввалроқ актриса Женнифер Лоуренс иккинчи йил кетма-кет энг кўп ҳақ олувчи актриса бўлгани маълум қилинганди. "Оскар" мукофоти совриндори бир йил ичида 46 млн доллар ишлаб топган.

 


Улашинг
Top