Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Энг катта ҳақ олувчи телевидение актрисаси маълум қилинди
21:33 / 16.09.2016
24086

Forbes журнали телевидениеда энг катта ҳақ олувчи актрисалар рейтингини тузди.

Ушбу рўйхатни бешинчи йил кетма-кет 44 ёшли колумбиялик София Вергара эгаллади. "Американча оила" комедик сериалининг юлдузи йилига 43 млн доллар ишлаб топади.

2-ўринни "Катта портлаш назарияси" сериалидаги актриса Кейли Куоко (24,5 млн доллар) ва 3-ўринни "Офис" сериалида роль ўйнаган Минди Калинг (15 млн доллар) эгаллади.

Етакчи бешликдан, шунингдек, Маришка Харгитей ("Қонун ва тартиб. Махсус корпус") ва Эллен Помпео ("Эҳтирос анатомияси") ўрин олди.

Августда Forbes энг бадавлат киноактрисалар рўйхатини чоп этганди. Унга кўра, йилига 46 млн доллар ишлаб топган Женнифер Лоуренс 1-ўринни эгаллади. Унинг ортидан Мелисса Маккарти (33 млн доллар) ва Скарлетт Йоханссон (25 млн доллар) келмоқда.

Журнал талқинича, энг катта ҳақ олувчи киноактёр Дуэйн «Қоя» Жонсон ҳисобланади. У бир йил давомида 64,5 млн доллар ишлаб топган. Етакчи учликдан шунингдек Жеки Чан ва Мэтт Деймон ҳам ўрин олган.

 


Улашинг
Top