Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Таиландда машина йўл четида 1 йилдан бери эгасини кутаётган итни уриб кетди
14:48 / 27.09.2016
6400

Таиланднинг Чантхабури вилоятидаги трасса ёқасида 1 йилдан буён ўз хўжайини келишини кутиб турган Лунг лақабли садоқатли итни машина босиб кетди.

Bangkok Post нашри маълумотига кўра, 1 йил давомида Лунг марҳум эгасини кутишда давом этган, атрофдаги ҳудудларда яшовчи аҳоли эса унинг қорнини тўйдирган. Баъзи кишилар уни асраб олиш мақсадида уйларига олиб боришган, лекин ҳар сафар Лунг уйдан қочиб кетиб, биринчи хўжайинини кутишга чиққан.

Чантхабуридаги жониворларни ҳимоя қилиш клуби итнинг жасадини дафн этган.


Улашинг
Top