Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Барселона» Неймар билан шартномани узайтирди
19:14 / 21.10.2016
7042
Фото: twitter.com/@FCBarcelona

«Барселона» бразилиялик ҳужумчиси Неймар билан шартнома узайтирилгани ҳақида расман маълум қилди.

24 ёшли футболчи билан каталонияликлар клубининг янги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.

«Барселона»га келганидан кейинги фаолияти давомида Неймар жамоа учун 149 учрашув ўтказиб, 90 гол урди ҳамда 9 соврин ютди: Испания чемпионлиги (2 марта), Қирол Кубоги (2 марта), Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги, Испания Суперкубоги (2 мартадан) ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати.


Улашинг
Top