Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Орбитага парвоз қилган биринчи америкалик астронавт ҳаётдан кўз юмди
08:13 / 09.12.2016
3383
Фото: Reuters

Орбита бўйлаб биринчи фазо парвозини амалга оширган америкалик ва Оҳайо штатидан сенатор бўлган Жон Гленн 95 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Associated Press хабар берган.

Гленн шарафига номланган The John Glenn College of Public Affairs университетининг коммуникациялар бўйича директори Хэнк Уилсон собиқ астронавт касалхонада ҳаётдан кўз юмганини тасдиқлади.

Маълумот учун, Гленн фазога чиққан учинчи ва орбита бўйлаб парвозни амалга оширган илк америкаликдир. У Ер атрофида уч маротаба айланиб учиб ўтиб, кейинроқ 24 йил давомида АҚШ юқори палатасида Оҳайо штатидан демократ-сенатор бўлиб фаолият кўрсатди.

Гленн 1998 йили 77 ёшида яна фазога парвоз қилиб, бундай миссияни амалга оширган энг кекса астронавтга айланди.
 


Улашинг
Top