Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Эрдўған: Туркия қўшинлари Кипрни тарк этмайдилар
19:34 / 13.01.2017
6597

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған турк қўшинларининг Кипрдан олиб чиқилишига қарши эканлигини айтди, деб хабар бермоқда NTV телеканали. 

"Шимолий Кипр самимий позициясини намоён қилмоқда, бироқ Греция Туркиядан кафолатловчи давлат сифатида бошқа нарсаларни кутишда давом этмоқда. Турк ҳарбийлари Кипрни тарк этиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас", деб айтди Эрдўған. 

Эрдўған Туркия иштирокисиз Кипр хавфсизлиги кафолатлари масаласи бўйича келишиб бўлмаслигини айтди.

Унинг айтишича, БМТнинг собиқ бош котиби Кофи Аннаннинг оролни бирлаштириш режаси "бошқа амал қилмайди", бироқ айни вақтда "музокаралар жараёнининг янги саҳифаси очилган". 


Улашинг
Top