Фото: Ҳалқаро прес клуб

“Биз тадбиркорнинг олдимизга кўндаланг қўяётган муаммосини ҳал қилиб бериш мақсадида ишлаяпмиз. Биз бугун тадбиркорни кўпроқ ишонтиришимиз керак, Чунки, хоҳлаймизми-йўқми, жойларда чиройли тадбирларни ўтказганимиз билан ишбилармонларнинг муаммолари ҳал бўлиб қолаётгани йўқ. Айримлари бизлардан хафа бўлишади, шу масалам нега ҳал бўлмади деб? 

Фото: Ҳалқаро прес клуб 

Баъзи муаммолар тизимли муаммолардир. Буни қонунчиликка ўзгартиш киритиш орқали ҳал қилиш мумкин, холос. Партиямизни қийнайдиган масала шундаки, ҳозиргача жойларда кўп масалалар маҳаллий давлат ҳокимияти ваколатидаги, ўшаларнинг доирасида ҳал қилинадиган ишлардир. Биз минг бор тушунтириб, ҳаракат қилмайлик, партиянинг босим ўтказиш имкониятлари чекланган”, - дея куюнчаклик фикр билдирди Кушербаев.