Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Игорь Шквирин «Сўғдиёна»га мураббий бўлди
20:40 / 04.08.2017
5816

«Сўғдиёна» раҳбарияти Игорь Шквиринни жамоа бош мураббийи этиб тайинлади.

Терма жамоанинг собиқ футболчиларидан бири бўлмиш Игорь Шквирин мураббийлик  фаолиятини «Қизилқум»да бошлаган, кейинроқ «Олмалиқ» бошқарувига келиб, бу жамоада 9 йил ишлаганди

2016 йилда олмалиқлар клуби сафидан кетгач, у Бекободнинг «Металлург» жамоасида селекционер мураббий сифатида иш олиб бораётган эди. 

У Жиззах жамоасида аввалроқ ишдан бўшатилган Даврон Файзиев ўрнини эгаллади.

Бугун Игорь Шквирин билан илк машғулотни олиб борган. Жамоани «Бунёдкор»га қарши ўйинда айнан ушбу мураббий бошлаб чиқади.


Улашинг
Top