Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Яна бир вазирликда ўзгариш бўлди
23:35 / 09.08.2017
35471

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Бахтиёр Сайфуллаевни Ўзбекистон Маданият вазири этиб тайинлади. Бу ҳақдаги маълумотни «Кун» манбалари тасдиқлади.

Шу йилнинг февралидан буён Маданият вазирлигига раҳбарлик қилиб келган Маҳмуд Муратов эса Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига директор этиб тайинланган.

Маҳмуд Муратов / «GABT.uz»

Бундан олдинроқ Озодбек Назарбеков Маданият вазири ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 8 август куни президент «Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини имзолаганди.


Улашинг
Top