Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Сьерра-Леонеда юз берган кўчкилар оқибатида 350 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
18:47 / 15.08.2017
3321
Фото: Reuters

Сьерра-Леоне пойтахти Фритаун шаҳрида юз берган кўчкилар туфайли қурбон бўлганлар сони 350 кишидан ортиб кетди. Бу ҳақда The Sierra Leone Telegraph маҳаллий газетаси ёзмоқда.

Аввалроқ 312 инсон ҳалок бўлгани хабар берилганди.

Нашр маълумотига кўра, шаҳардаги ўликхонага 350 дан ортиқ жасад олиб келинган, улардан 100 га яқини болалардир.

Кўчкилар натижасида 1000 дан уйларда яшовчи кишилар тўсилиб қолган.

Сьерра-Леоне ҳукумати томонидан тезкор штаб ташкил этилган бўлиб, етказилган зарарни баҳолаш бўйича комиссия ҳам тузилди. Жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларида фавқулодда вазиятлар бўйича хизмат, Қизил Хоч, полиция ҳамда қуролли кучлар бўлинмалари иштирок этмоқда. Маҳаллий аҳолини хавфли туманлардан эвакуация қилиш бўйича чоралар амалга оширилмоқда.


Улашинг
Top