«Ўзбекистон Республикаси президенти ўз нутқида «​Ўзбекистон 2020 йили МДҲ раислигини қабул қилишга тайёр»​ эканини, алифбо кетма-кетлиги бўйича Туркманистондан сўнг МДҲ доирасидаги саммит ва учрашувларни олий даражада ўтказиш масъулиятни зиммасига олишини билдирди»​, дейди у журналистлар билан суҳбатда.

Лебедевнинг айтишича, мана шундай таклиф билан Молдова президенти ҳам чиққан. Дўстона ва эркин руҳда ўтган учрашувда ҳамкасблар бу масалани икки давлат ўзаро ҳал қилиши лозимлигини таъкидлашган.