Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Торонто аэропортида иккита самолёт тўқнашиб кетди 
08:18 / 06.01.2018
11058
Фото: CTV

Торонтонинг Лестер Пирсон номидаги халқаро аэропорти учиш-қўниш йўлагида иккита самолёт тўқнашиб кетди. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, йўловчилар тезда эвакуация қилинганлар.

Аэропортнинг твиттердаги саҳифасида маълум қилинишича, воқеа 3-терминал олдида юз берган.

WestJet авиакомпаниясида маълум қилинишича, бортида 168 йўловчи ва экипажнинг 6 аъзоси бўлган, Мексиканинг Канкун шаҳридан келган Boeing 737-800 самолёти телетрап (самолёт билан аэропорт биносини боғловчи трап) ёнига яқинлашаётганда Sunwing компанияси самолёти билан тўқнашиб кетган. 

WestJet’да маълум қилинишича, тўқнашув оқибатида самолётлар қаноти ва думидан шикастланган.  

CTV телеканали маълумотларига кўра, воқеа оқибатида Sunwing самолёти бортида ёнғин чиққан. Самолёт бўш бўлган.


Улашинг
Top