Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Электрон инспектор» интерактив хизмати ишга тушди. У нима?
20:05 / 10.01.2018
17095

​Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги электрон ҳуқуқий меҳнат инспектори ёрдамида меҳнат қонунчилигига риоя этилиши бўйича дастлабки текшириш (ўз ўзини текшириш) ўтказиш имкониятини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда вазирликдаги ахборот манбасига таяниб Kun.uz мухбири хабар беради.
Ушбу хизмат меҳнат ходими томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларга ҳақиқий давлат меҳнат инспектори кўзи билан қараш ва баҳолаш имконини беради.

Тизим қандай ишлайди?

Электрон меҳнат инспектори у ёки бу савол бўйича Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган қоидаларига асосланган ҳолда аниқ автоматлаштирилган алгоритм бўйича электрон текширишни амалга оширади.

“Электрон инспектор” интерактив хизмати ёрдамида корхонадаги мавжуд жамоа муносабатлари меҳнат қонунчилиги талаблари бўйича баҳоланади ва унга мувофиқлаштирилади.

Натижа

Текшириш ўтказилган мавзу бўйича меҳнат муносабатларида камчиликлар мавжуд эмаслиги ёки мавжудлиги тўғрисида “Электрон инспектор” интерактив хизматидан хулоса (текшириш далолатномаси) олинади.
Кўрсатилган хизмат, тақдим этилган ёрдамчи воситалар (йўриқнома, шаблон ва ҳужжатлар намуналари) ёрдамида аниқланган камчиликларни бартараф этиш имконияти яратилади.
Электрон инспектор меҳнат ходимига қандай ёрдам беради?

Агар ходимнинг ҳуқуқлари иш берувчи томонидан бузилиш ҳолат юзага келяпти, деб ҳисобланса, лекин буни қандай тартибда текшириш бўйича махсус билим мавжуд бўлмаса, "Электрон инспектор" бу муаммони кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ходимга ёрдам беради.

Агар корхонада назорат текшируви ўтказилиши белгиланган бўлса, ундаги ходим жарима ҳисобланишидан ҳавотирдалигини билдирса, "Электрон инспектор" сизга мустақил равишда дастлабки текширувдан ўтиш, камчилик ва хатоликларни аниқлаш ва ҳақиқий инспектор текширишга келгунига қадар ушбу камчиликларни қандай бартараф этишни тушунтиради.

Бунинг учун фойдаланувчи қизиқтирган муайян мавзуни танлаши ва "Электрон инспектор" томонидан бериладиган кетма-кет саволларга мавжуд ҳақиқий ҳужжатлар, реал ҳолатдан келиб чиққан ҳолда жавобни танлаши зарур.

Текшириш якуни бўйича "Электрон инспектор" меҳнат қонунчилиги талаблари бузилган ҳолатлар ва уларни қандай бартараф этиш мумкинлиги усуллари кўрсатилган текшириш далолатномасини шакллантиради.

Камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, меҳнат ходими яна қайта текширишдан ўтиши мумкин.


Улашинг
Top