Янги Kia Cerato Stinger’га ўхшаган бўлади
22:28 / 11.01.2018
4591

Жанубий Кореянинг KIA компанияси янги авлод Forte седанининг (МДҲ давлатларида Cerato бренди билан сотилади) дизайнига доир фотосуратларини намойиш қилди. Машина Корея автоишлаб чиқарувчисининг энг кучли ва энг тез модели – Stinger интерьери ва экстерьерини деярли ўзлаштиради. 

Албатта, ҳозирча, янги седан ҳақида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган, деб ёзмоқда Мотор.ру сайти. Никаких технических подробностей о четырехдверке в Kia Унинг расмий тақдимоти Детройтда 15 январь куни бўлиб ўтади. 

Фото: Kia Cerato Stinger

Янги авлод Kia Cerato седани МДҲ бозорида 1.6 ва 2.0 л ҳажмдаги моторлар билан сотувга чиқарилади. Унинг биринчиси 130 от кучига, иккинчиси 150 от кучига тенг. Машинага 6 босқичли механик узатмалар қутиси ёхуд 6 диапазонли автоматик узатмалар қутиси ўрнатилади.
 
Детройт автосалонида, шунингдек Kia Cerato седанининг рақобатчиси янги авлод Volkswagen Jetta намойиш этилади. 

Фото: Kia Cerato Stinger
Фото: Kia Cerato Stinger

 


Улашинг
Top