CES 2018 кўргазмаси доирасида Hanson Robotics компанияси мутахассислари оёқли Софияни намойиш этди. Шу пайтгача робот ҳаракатлана олмас эди ва танасининг пастки қисми йўқ эди. Ушбу робот энди соатига бир километр йўл боса олади ва бир қанча рақс ҳаракатларини бажара олади.
Бундан ташқари, у энди 62 хил эмоцияни ифодалай олади, инглиз тилида сўзлайди, бошини айлантира олади, суҳбатдошининг кўзига тик боқади.
Кейинчалик, жорий йил апрелида АҚШ телевидениесидаги чиқишида дунёни эгаллаш истаги ҳақида ҳикоя қилди, бироқ бу ҳазил эканлигини қўшимча қилди.











