CES-2018: энг яхши смартфон, телевизор, ноутбук, дисплей ва дрон
21:24 / 13.01.2018
13406

TechRadar таҳлилчилари турли тоифалардаги энг яхши гаджетлар, энг замонавий технологиялар ва қулай ечимларни танлашди - VR-гарнитуралар ва телевизорлардан тортиб ўйинчоқ роботга қадар.

The Wall – асосий шоу-стоппер

«Девор» - диагонали 146 дюйм бўлган MicroLED базасидаги дунёдаги биринчи модулли телевизор. The Wall энг яхши уй кинотеатри сифатида ҳам мукофотланди.

HTC Vive Pro – томошабинлар мукофоти

Бу VR-гарнитура кўплаб ташриф буюрувчиларни ўзига жалб этди: муҳандислар OLED-дисплейлар кенглигини 615 dpi’га қадар узайтиришди ва қулоқчинларни қўшишди, бу видео ҳамда товуш ягона ансамблда бўлишини таъминлайди.

LG’дан айланувчи дисплей

Корея компаниясининг бу дисплейи диагонали 65 дюймга эга бўлиб, кичик таглик ичида тугмани босиш билан ўрамга айланади.

Huawei Mate 10 Pro – энг яхши смартфон

Хитой компаниясининг флагмани премьераси айнан CES’да бўлиб ўтди. Mate 10 Pro қатор ресурслар томонидан 2017 йилнинг энг яхши янгилиги деб топилди.

Lenovo Miix 630 – энг яхши ноутбук

Lenovo’нинг 2 та нарса 1 тада бўлган лаптопида Qualcomm процессори бор. Miix 630 Windows 10’ни ишлатади, 12,3 дюймлик экран қўшилганда оғирлиги 1,33 кг.га тенг. Lenovo қурилма 20 соатгача автоном ишлашини ваъда берган.

Lenovo Mirage Solo ва Mirage Camera

Lenovo'дан VR-гарнитура -  Google Daydream қўллаб-қувватловига эга биринчи мустақил шлем. Mirage Solo’ни ишлатиш учун ташқи маркерлар ҳам, ҳисоблаб қувватлари ҳам керак эмас. Mirage Camera ёрдамида видеони 180 бурчакда тасвирга олиш мумкин.

MSI GE63 Raider RGB Edition – геймер танлови

GameSense технологияси билан ноутбук ўйин ҳодисаларига 24 миллион рангдаги нурли шоу билан реакция билдира олади.

LG W8 OLED – энг яхши телевизор

Ноёб 4К телевизор – энди Google Assistant қўллаб-қувватлови билан.

Nvidia’дан геймерлар учун гигант дисплейлар

Геймерларга идеал монитор таклиф қилишди: 4K HDR қўллаб-қувватлови ва 120 гача Гц.лик частотадаги G-Sync технологияси билан. Диагональ 65 дюймга тенг.

Garmin Forerunner 645 Music – фитнес учун

Фитнес учун мусиқали ақлли билагузук. Спортнинг кўплаб турларини қўллаб-қувватлайди – югуриш, сузиш, велосипед. 7 кунгача битта зарядкада ишлаши мумкин.

Root – энг яхши ўйинчоқ

Ҳарвард олимлари томонидан ишлаб чиқилган митти робот болаларни алгоритмлаштириш ва дастурлаштириш бўйича таълим беради. Буларнинг бари – ўйин шаклида.

Sony WF-SP700N – энг яхши қулоқчинлар

Sony қулоқчиларида энг сўнгги ютуқларнинг бари мужассам: WF-SP700N компактли, симсиз ва намдан ҳимояланган.

Энг яхши инновация – Vivo’дан смартфон экранида бармоқ излари сканери

Хитойликларнинг бармоқ излари сканери экраннинг ҳимоя қатлами ва матрица ўртасида жойлаштирилган. Сенсор қайта блоклаш учун бармоқ билан марказга аниқ текказиш керак, миллиметрлик хатода ҳам у ишламайди. 

Sony HT-Z9F саундбари

Уй кинотеатри учун энг яхши аксессуар – Sony’дан янги саундбар. 3.1 схемаси ва симларнинг йўқлиги туфайли Dolby Atmos ҳамда DTS тизимини қўллаб-қувватлайди, товуш эса худди ўнта колонкадан чиқаётгандек.

DJI Osmo 2 – энг яхши мобиль аксессуар

Барқарорлаштириш тизимига эга селфи-стикнинг янги версияси енгилроқ ва арзонроқ бўлди. Бир қўл билан бошқарилади.

Ақлли уй учун Samsung Family Hub

Бутун оила музлатгич олдида йиғилса – бу янги технологиялар дегани. Музлатгичда Bixby овозли ёрдамчиси бор, сенсорли экран ёрдамида эса барча маиший техникани бошқариш мумкин.

Tello – энг яхши дрон

Ryze Tech’дан кичик дастурланувчи дрон атиги 99 доллар туради.

Sony SRS-XB41 – энг яхши олиб юрилувчи колонка

Кўпроқ бас, кўпроқ драма. Рангли мусиқа билан ва сув ўтказмайди.

Sony Aibo – энг яхши робот

Илк Aibo 1998 йилда тақдим этилган, Sony йигирма йил ичида бу борада анча катта ютуқларга эришди.

Vuzix Blade – энг яхши VR-қурилма

Эндиликда ақлли кўзойнакларга Amazon’дан Alexa овозли ёрдамчиси интеграция қилинган.

Belkin Boost Up Dual – симсиз зарядка

Belkin’дан симсиз зарядка бирданига икки девайсни қувватлантиради. iPhone ёки Samsung’ни қандай босимда қувватлантиришни ўзи ҳал қилади.

Mophie PowerStation AC – энг яхши аккумулятор

22 минг ампер-соатлик аккумулятор. У USB-C орқали энг янги гаджетларни тез қувватлантириш учун 30 ваттгача беради. 


Улашинг
Top